Magistrlar muammolar banki

Вафоева Мавлуда Бобомуродовна

Qo'shildi 2014-01-23

Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 631.81


Вафоева Мавлуда Бобомуродовна

Баргдан озиқлантиришни кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги ва дониннг сифат кўрсаткичларига таъсири

Мутахассислик: 5А410501- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (дала экинлари маҳсулотлари)

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация

Илмий раҳбар: қ.х.ф.н. З.А.Ибрагимов

Диссертация ишининг мақсади:

Қашқадарё вилоятининг суғориладиган бўз тупроқлари шароитида, кузги буғдойдан мўл ва сифатли ҳосил олишда баргдан озиқлантиришнинг муддатлари ва меъёрларини аниқлаш ҳамда илмий асослашдан иборат.

Диссертация ишининг вазифалари:

- Қашқадарё вилоятининг суғориладиган бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг ер устки қисмларини шаклланиш қонуниятларига, ҳосил структурасига, ҳосилдорлигига баргдан озиқлантиришнинг таъсирини ўрганиш;
- Баргдан озиқлантириш муддатлари ва меъёрларининг ўсимликларда қуруқ моддаларни тўпланиши, буларни дон ҳосили ҳамда сифат кўрсаткичларини шаклланишига таъсирини ўрганиш;
- Ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўрганилган ва аниқланган технологик усулларни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, ҳамда иқтисодий жиҳатдан энг қулай оптимал баргдан озиқлантириш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.