Fikr.uz saytiga joylashtirilgan maqolalar

Мақсадга элтувчи–илмнинг нурли йўли

Qo'shildi 2013-05-11

Инсоният ўзлигини билгандан буён унинг биринчи орзуси фарзандига яхши тарбия бериш, гўзал ахлоқли қилиб тарбиялаш, ҳарбий саркардалик сирларини ўргатиш, устозлар ёрдамида дунё сирларидан воқиф қилиш, яъни олиму фозил қилиб тарбиялаш бўлган. Бундай тарбия топган фарзандлар ўзларига ота–оналарига халқига каттадан–катта наф келтирганлар. Мирзо Улуғбек, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобурлар шундай тарбия топмаганларида эл аро бу қадар азиз ва эъзозли бўлмас эдилар. Озарбайжон ҳалқининг машҳур ҳамсанавис фарзанди Низомидднн Ганжавий ўз ўғлига насиҳат қилиб дейди: Кўзимнинг нури ўғлим энди ёшинг ўн бешга тўлди. Етти ёшлик бола вақтингда чаманнинг гул ғунчаси эдинг, энди улғайдинг, йигитлик даврига қадам қўя бошладинг. Бундан сўнг сенга ўйин ярашмайди, бутун ғайрат ва маҳоратингни илм–ҳунар ўрганишга сарф қил. Ҳар ким сени одоб–ахлоқинг, илм–ҳунар ҳосил қилишга бўлган муҳаббатинг ва шу йўлда кўрсатган ғайратинг билан мақтасин.

А.Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” Асарида маънавий тушунчаларнинг талқини

Qo'shildi 2013-05-04

“Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир муҳим ҳаётий омил – бу таълим-тарбия тизими билан чамбарчас боғлиқдир, деб ёзади юртбошимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида. Юртбошимиз бу фикрни янада ривожлантириб, қуйидагиларни таъкидлайди: “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси. Бу ҳақда фикр юритганда, мен Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзларини эслайман. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам биз учун шунчалик, балки ундан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этади” (1:62).

Жой номлари – тарих даракчилари

Qo'shildi 2013-05-04

Ер юзида мавжуд бўлган ҳар бир нарсанинг ўзига хос атамаси бор. Инсонлар учун ўзларининг номлари қанчалик зарур бўлса, ўз атрофида бўлган нарсаларнинг номланиши ҳам шунчалик муҳим ҳисобланади. Жуғрофий объектларнинг номланиши шулар жумласидандир. Жуғрофий номлар, яъни жой номлари фанда топонимия деб аталади. Топонимия асли юнонча сўз бўлиб, “топос” – жой ва “онома” – ном, яъни жой номи деган маънони беради. Жойларнинг номланиши қандай пайдо бўлган? Нима учун жойларга ном қўйилади?

“Оммавий маданият” ва ёшларимизнинг маънавий ҳаёти

Qo'shildi 2013-05-03

Республикамиз мустақилликка эришгангач мамлакатимиз тарихида, айниқса ёшларимиз ҳаётида мисли кўрилмаган ўлкан ўзгаришлар амалга оширилди. Миллий тикланиш борасида миллатимизнинг азалий орзулари ушалди, эзгу мақсадлари амалга ошди. Баркамол авлодни тарбиялаш бобида самарали ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда таълим – тарбия соҳасига қаратилаётган эътиборнинг йилдан – йилга ошиб бориши натижасида ёш авлоднинг миллий ғоя асосида тарбияланиб, улуғ аждодларимизга муносиб ворис сифатида камолга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти

Qo'shildi 2013-05-03

Қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш даражасини оширишнинг самарали воситаларидан бири – оилавий тадбиркорликни ҳар тарафлама ривожлантиришдир. Тадбиркорликнинг бу тури янги иш жойлари яратиш учун катта маблағ талаб этмайди, шу билан бирга иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларидан кенг фойдаланиш имконини беради.