Fikr.uz saytiga joylashtirilgan maqolalar

Сўз – сеҳри

Qo'shildi 2013-06-11

Ширин сўз кўнгилга малҳам бўлади, киши дилини яйратади. Куч билан эриша олмаган нарсага яхши сўз билан эришиш мумкин. Сўз сеҳридан кучлироқ нарса йўқ. Шу боис ҳам кишининг гўзаллиги- тилидир., дейишган донишмандлар. Тилда ҳам заҳар, ҳам асал бор. Ҳар икковини ҳам ўрнида ишлатмоқ зарур.

Зулфияга эҳтиром

Qo'shildi 2013-06-11

Ҳуррият келдингми, наҳотки келдинг, Келар йўлларингда пинҳона тўлдим. Менинг ота-онам, жон ватанимда, Элим тақдирида абадий қолдинг.

Ташрифинг муборак – Наврўзим!

Qo'shildi 2013-06-11

Бугун субҳидамда қушларнинг шўх сайроғидан уйғониб кетдим. Ҳовлига чиқиб атрофга разм солиб, кўнглим яйраб кетди. Ҳовли тўридаги бодом оқ ҳарир рўмолда таъзимга бош эгган келинчакдек таъзимда. Ўриклар новдаси қизғиш ғунчалардан маржон тақибди. Осмон тиниқ, энди чиқиб келаётган қуёш шуъласидан артилган шишадек товланади. Самода арғимчоқ солиб ўтаётган қушлар сайроғи оламни тутган. Бу манзара обод Ватаннинг озод ҳамда осойишта дамларини тараннум этаётгандек туюлади менга.

Shoir bilan uchrashuv

Qo'shildi 2013-06-11

Har safar kо‘ksimizda faxr-iftixor tuydirib Davlatimiz Madhiyasi yangraganda beixtiyor uning muallifi yurtdoshimiz Abdulla Oripov siymosi kо‘z о‘ngimizda namoyon bо‘ladi.

Бобур лирикасида Ватан ва инсонга садоқат ғояларининг акс этиши

Qo'shildi 2013-06-05

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар жиҳатдан камол топган, беқиёс истеъдодга эгалиги билан ҳар қанча эъзозлашга, ардоқлашга арзийдиган дилбар шахсдир. Унинг ҳаёти ўта нотинч ва сарсон-саргардонликда кечган бўлса ҳам, ўзининг зўр иродаси ҳамда салоҳияти туфайли ҳам сиёсат бобида, ҳам ижод бобида буюк ишларни амалга ошира олди. Бобур асарларини инглиз тилига таржима қилган таржимон Эдуард Холден унинг бу хусусиятларини ҳисобга олиб: “Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир”, деб бекорга таъриф бермаган. У сиёсат бобидаги фаолиятида буюк саркардалик қобилиятининг исботи сифатида улкан бир салтанатга асос солган бўлса, ижодкорлик ва бунёдкорлик соҳасидаги фаолияти ҳам бундан кам эмас.

1 | 2 | 3 | 4 | 5 | Keyingi | Sungi sahifa