Doktorlik dissertatsiyasi avtoreferati

Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиш тенденциялари

Qo'shildi 2013-06-11

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларидан маълумки, мустақилликда эришилган ютуқларимизни мустаҳкамлаб боришимизда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан яънада ривожлантиришимиз йўлида кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳиятини янада ошириш ҳамда уларни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш натижасида қатор ютуқларга эришилди.

Ўзбекистон меҳнат бозорида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш

Qo'shildi 2013-06-03

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши уни барқарорлаштириш босқичининг тугаши ва хўжалик субъектларининг инновацион фаоллигини оширишга асосланган тизимли узвий тараққиёт босқичига ўтилганлиги тўғрисида далолат беради. Ушбу жараён иқтисодиётнинг тармоқ, ҳудудий ва инновацион тузилмасидаги ўзгаришларини кўрсатувчи кўрсаткичларда акс этмоқда. Бу ҳол самарали ижтимоий сиёсат ва аҳоли турмуши сифатини оширишга шароит яратади.

Агросервис хизматлари самарадорлигини оширишнинг методологик асослари

Qo'shildi 2013-05-13

Мавзунинг долзарблиги. Республика иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялаш шароити аграр секторни тизимли ва узлуксиз тараққи-ётини таъминлашда қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер ва деҳқон хўжа-ликлари)да ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш ва самарали фаолият юритишига кўмак берувчи, уларга турли хизматлар кўрсатувчи агросервис субъектларини кўпайтириш ва ривожлантириш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу масалада республикамиз Президенти И.А.Каримов «Фермер-ларга механизация хизматлари бўйича кўрсатилаётган ёрдамни кенгайтириш, уларни минерал ўғит, сифатли уруғлик ва кичик технологиялар билан таъ-минлаш, тегишли ахборот хизмати кўрсатишни яхшилаш, лизинг хизмати билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш зарур» лиги ва айниқса, «хизматлар ва сервис соҳасининг жорий йилда кескин ўсиши... қишлоқ жойларида бу соҳани янада кенгайтириш учун ҳали-бери фойдаланилмаётган катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда» деб таъкидлаганлар.