BMI(tanlov asosida)

Бешкент шаҳар маиший чиқиндилари таҳлили ва модернизациялашган қайта ишлаш усуллари

Qo'shildi 2013-06-03

Фан ва техниканинг жадал ривожланиши ҳамда янги технологияларнинг ишлаб чиқаришда кенг жорий этилиши натижасида инсонни табиатга кўрсатаётган таъсири тобора тезлашиб бормоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар мураккаблашиб, ушбу таъсир табиий омиллар билан қиёсланадиган даражага етди. Шунинг учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. Биосферага антропоген таъсир шу даражага бориб етдики, ер юзида ҳам табиий ўзгаришлар рўй бериб, баъзи минтақаларда ҳаёт кечириш амри маҳол бўлиб бормоқда.

“Қишлоқ хўжалигида рақобатбардошликни оширишнинг самарадорлиги” (Қашқадарё вилояти мисолида)

Qo'shildi 2013-05-31

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, Президентимиз томонидан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳар томонлама асосланган йўли ишлаб чиқилди ва унга асосланган ҳолда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Мазкур иқтисодий ислоҳотлар орқали қўлга киритилиши лозим бўлган натижалардан бири - рағбатлантирувчи рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришдан иборатлиги кўрсатиб берилди. Чунки, «мулкчилик шакллари турлича бўлган корхоналар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ички ташкилий тизимларини такомиллаштиришга, техника билан қайта қуроллантиришга, фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларни қўллашга мойил бўлишга, кам сарф-харажат қилган ҳолда янада юқори сифатли ва энг арзон нархда маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди. Пировард натижада бу иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиётнинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади».1

Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш корхоналари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш

Qo'shildi 2013-05-10

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар натижасида қарор топаётган иқтисодий муносабатларда қишлоқ жойларида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш устивор вазифалардан бири сифатида қабул қилинган. Ушбу вазифани амалга ошириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиручиларга ҳар томонлама хизмат кўрсатиш ва уларнинг хизматларга бўлган талаби тулиқ қондирилиши учун илмий асосланган инфратузилмани яратиш орқали қуллаб қувватланади.

Сояни маккажўхори билан қўшиб етиштиришни ташкил этиш (Нишон тумани "Зарбдор " фермер хўжалиги мисолида)

Qo'shildi 2013-05-10

Jahon dehqonchiligidagi ekin ekiladigan maydonlardan ayniqsa, sug’oriladigan yerlarda samaralli foydalanish uchun bir yilda bir yerdan 2-3 marta hosil olishga katta etibor berib kelinadi. Mamlakatimiz mustaqillikka erishganidan keyin qishloq ho’jalik ekinlarini etishtirishga bo’lgan qarash tubdan o’zgardi. G’o’za yakka hokimligiga barham berib, donli, moyli, sabzavot, poliz va boshqa ekinlar ekish ko’paytirildi. Ayniqsa, fermer ho’jaliklarini tashkil etilishi sug’orilgan erlardan samarali foydalanish uchun katta imkoniyatlar ochib berdi.

"Аграсаноат мажмуасининг моддий -ехника базаси ва уни модернизациялашнинг иқтисодиётдаги ахамияти" мавзусини баҳс-мунозара методи асосида ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш

Qo'shildi 2013-05-10

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида қишлoқ аҳолисининг турмуш дaрaжaсини юксaлтиришгa, қишлoқлaримиз қиёфaсини ўзгaртиришгa, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосда барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга бўлган шинам уй-жойлар барпо этишга, ижтимoий сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Birinchi sahifa | Oldingi | 31 | 32 | 33 | 34 | 35 | 36 | 37 | 38 | 39 | Keyingi | Sungi sahifa