BMI(tanlov asosida)

“ИЭСда тутун газларини азот оксидларидан тозалаш усулини ишлаб чиқиш”.

Qo'shildi 2013-06-05

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш масалаларига эътибор ҳозирги кунда айниқса, жаҳон-молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларидан сақланиш даврида долзарб масалага айланиб бормоқда. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ўз-ўзидан мамлакатимизда маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши жараёнида фойдаланиладиган барча турдаги ресурсларни оқилона ишлатишда асос бўлади.

“Корхоналар молиявий ҳолатини аниқлашда молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш усулларини такомиллаштириш”

Qo'shildi 2013-06-03

Мавзунинг долзарблиги. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг ишларини яхшилаш, самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини аниқлашда ёрдам беради, фойдаланилмаган ресурсларни аниқлаб, корхоналарнинг келгусида ривожланиши, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун зарур тавсияларни ишлаб чиқишда имкон беради.

“Банкларда кредит олувчиларни кредитга лаёқатлилиги даражасини аниқлаш усуллари ва уларни такомиллаштириш”

Qo'shildi 2013-06-03

Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётимизни модерназициялаш ва халқимиз фаровонлигини янада оширишда барча соҳаларда бўлгани каби молия бозорида, шу жумладан, Банк тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳам ўзининг ижобий жиҳатларини намоён қилмоқда.

“Кредитлаш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари”

Qo'shildi 2013-06-03

Мавзунинг долзарблиги. Тарихга назар ташланса, кишилик жамиятининг муайян даврларига ўзига хос ларзалар вужудга келиб, бу ларзалар оқибатида иқтисодий ривожланишнинг янгидан янги муаммолари тадқиқ этилган ва уларнинг ечимларини таъминлаши иқтисодий тараққиётининг янада ўсишига йўл очиб берган. Хусусан, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози ҳам қишилик жамиятига ҳаддан ташқари глобалашув жараёнларининг кучайиб бориши оқибатида вужудга келди. Лекин таҳлиллар кўрсатадики, “Ҳеч кимга сир эмаски, тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабабларидан бири бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобииятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги тенглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади” . Тадқиқотлар ва кузатувлар кўрсатадики, XXI асрда юз берган жаҳон молиявий инқирози бир тизимда бошланиб дунёнинг барча қитъаларига шиддат билан тарқалиб бориши билан ажралиб турмоқда. Шу ўринда жаҳон молиявий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётиги таъсири Президентимиз томонидан илмий жиҳатдан тўлақонли тарзда таърифланади. “... тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъситр кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушунуш жуда соддалик, айтиш мумкинки, керичиб бўлмас хато бўлар эди. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим Ўзбекистон бугун халқаро мамжамиятнинг ва глобал молиявий иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади” . Ўз навбатида Ўзбекистонннинг глобаллашув жараёнидаги иштироки ҳам ушбу инқироз оқибатларининг маълум даражада иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан дарак беради. Шу нуқтаи назардан ҳам бугунги кун муаммоси тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг олдини олиш ёхуд таъсирининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва юмшатишга қаратилган.

Истеъмол кредити ва уни кишлок хужалигида ривожлантириш истикболлари

Qo'shildi 2013-06-03

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосий мақсади юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини барпо этиш страткгияси ҳамда асосий йўналишларини унинг компонентлари: шахс, жамият ва давлат, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. Дастурда юқори малакали иқтисодчи-педагог мутахассислигини тайёр-лашда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўрни катта эканлиги ҳақида сўз юритилган.

Birinchi sahifa | Oldingi | 29 | 30 | 31 | 32 | 33 | 34 | 35 | 36 | 37 | 38 | 39 | Keyingi | Sungi sahifa