BMI(tanlov asosida)

“Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида фермер хўжаликларида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг ташкилий иқтисодий асослари”

Qo'shildi 2015-03-11

Қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хомашёга бўлган талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини аграр сектор тармоқларида тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги истеъмол бозорига барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пахтани кайта ишлаш, ёғ-мой саноатига хомашё етказиб бериши билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ва бошқа саноат тармоқлари маҳсулотлари учун кафолатли бозор бўлиб ҳам ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларига бириктирилган ер участкаларини оптималлаштириш, пахта ва ғалланинг харид нархларини ошириш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида иқтисодиётимизнинг аграр секторида таркибий сифат ўзгаришлари юз бермоқда

“Қишлоқ хўжалигини модернизациялашда ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни камайтириш йўллари” (Қашқадарё вилояти мисолида)

Qo'shildi 2015-03-11

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш масаласи суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича муҳим вазифани ҳал этиш билан бевосита боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек “Амалга оширилган мана шундай кенг миқёсдаги ишлар натижасида 260 минг гектар суғориладиган ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланди ва бу қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини, фермер ҳамда деҳқон хўжаликларининг даромадини ошириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда”

Қишлоқ хўжалигида инфратузилманинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йуллари

Qo'shildi 2015-03-11

Бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш асосида деҳқон меҳнатининг нуфузини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни қондириш, мамлакатимиз қишлоқ жойларида аҳоли учун қулай иш ва турмуш шарт-шароитларини яратиш муаммоларини ҳал этиш бугунги куннинг энг муҳим илмий масалаларидан бири ҳисобланади.

“Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари”

Qo'shildi 2015-03-11

Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти муносабатларини шаклланиб ва ривожланиб бориши шароитида, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларда давлат билан жамият аъзолари ўртасида янгидан-янги муносабатларни шаклланиши содир бўлиб, пировард натижада аҳолининг моддий-фаровонлиги ва мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини янада ривожланиши учун замин тайёрланади. Айниқса, ҳозирги шароитда маҳсулот ва хизматлар сифатига бўлган талаб ва бунда рақобат муносабатларининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги жуда ҳам муҳим бўлиб, бу жараёнга кейинги йилларда Ўзбекистонда ҳам катта эътибор берилмоқда. Чунки мамлакат иқтисодиётида содир бўлаётган ижобий ўзгаришларда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиб бориши ва мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ортиб бориши ҳал қилувчи аҳамиятга эга.. Хўжалик муносабатларини ислоҳ қилиш, корхоналарнинг бошқариш механизмини қайта ташкил этиш, улар фаолиятининг барча қирраларини қамраб олмоқда, хусусан, маркетинг фаолиятига ҳам эътибор кучаймоқда ва шу туфайли ҳам маҳсулот сифати ортиб, ривожланиш тамойилларидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда.

Iqtisodiyotni modernizasiyalash sharoitida bank xizmatlaridan foydalanish samaradorligini oshirish yo`llari mavzusida yakka tartibdagi o`qitish texnalogiyasini yaratish

Qo'shildi 2015-03-11

Мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни кўпгина муҳим ислоҳатларнинг таркибий қисми сифатида банк тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оширилишини ва иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг бир бутун механизмини яратилишини тақозо этмоқда. Мамлакатимиз банк хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича республикада бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичида қишлоқ хўжалигини молиялаштиришда банк секторининг салмоғи янада такомиллаштириш борасида таклифлар бериш иқтисодчи-педагоглар тайёрлаш соҳасидаги энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Ана шундай вазифалар қаторида ҳар томонлама билимдон, зукко ва маънавий етук мутахассисларни тайёрлаш таълим тизимининг асосий мақсадларидан биридир.

Birinchi sahifa | Oldingi | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | Keyingi | Sungi sahifa