Китоб туманидаги Варганза-1 насос станцияси гидромеханик жиҳозларидан фойдаланишни асослаш.

Qo'shildi 2015-11-10

Ҳозирги кунда республикамиз қишлоқ хўжалигида суғориш майдонларини сув билан таъминлашда насос станцияларнинг катта қувватга эга бўлган қудратли паркидан кенг фойдаланилмоқда. Насос станцияларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатаяптики, ҳозирги вақтда уларни эксплуатация қилиш харажатлари ниҳоятда ошиб кетмоқда. Бунинг асосий сабаблари сифатида жиҳозларнинг эскириши натижасида уларнинг фойдали иш коэффициентининг пастга тушиб кетганлиги, электр энергияси истеъмолининг меъёрдан ошиб кетаётганлиги, фойдаланишда технологик жараённи автоматлаштириш ва компьютерлаштиришга кам эътибор берилаётганлигини кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 5 июндаги “2014 — 2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 158-сон қарорида бу тўғрида, хусусан, насос станциялардаги эскирган электр двигателлари томонидан электр энергиясининг ортиқча истеъмоли замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага таққослаганда 10 - 15 фоизгачани ташкил этиши таъкидлаб ўтилган.

Muallif: Admin
Nashriyot: QarMII
Fayl formati: *.rar
Fayl hajmi: 760
Fayl ko'chirish