Ташрифинг муборак – Наврўзим!

Qo'shildi 2013-06-11

Бугун субҳидамда қушларнинг шўх сайроғидан уйғониб кетдим. Ҳовлига чиқиб атрофга разм солиб, кўнглим яйраб кетди. Ҳовли тўридаги бодом оқ ҳарир рўмолда таъзимга бош эгган келинчакдек таъзимда. Ўриклар новдаси қизғиш ғунчалардан маржон тақибди. Осмон тиниқ, энди чиқиб келаётган қуёш шуъласидан артилган шишадек товланади. Самода арғимчоқ солиб ўтаётган қушлар сайроғи оламни тутган. Бу манзара обод Ватаннинг озод ҳамда осойишта дамларини тараннум этаётгандек туюлади менга.

Muallif: Admin
Nashriyot: QarMII
Fayl formati: *.rar
Fayl hajmi: 4.44
Fayl ko'chirish