Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда тупроқни эрозиядан сақлашга қаратилган тадбирлар

Qo'shildi 2013-06-05

Қишлоқ хўжалигини барқарор юксалтиришнинг асосида, биринчи навбатда ердан самарали фойдаланиш ётади. Ер ресурсларининг энг қимматли қисми ҳосилдорлик хоссасига эга булган тупроқ қатламидир. Тупроқ бошқа табиий бойлик билан алмаштириб бўлмайдиган ноёб табиий ресурсдир. Инсон қадимдан ҳозиргача фан-техника эришган ўлкан мувоффақиятларга қарамай, ўзини яшаши учун зарур бўлган қарийб ҳамма нарсани тупроқдан олади. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан 1992-йил 9-декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда “тупроқ дейилганида, ер қобиғининг тириклик учун фойдаланиладиган ва ўсимлик билан бирга амал қиладиган юзадаги унумдор қатлами тушинилади.Тупроқдан унинг унумдорлигини пасайтирмаган ҳолда табиий ва маданий ўсимликлардан ҳосил олиш учун фойдаланилади. Тупроқнинг иншоат остида қоладиган гумусли қатлами бошқа жойларда ҳосилдорликни ошириш учун олиб кетилиши керак” дейилган.

Muallif: Admin
Nashriyot: QarMII
Fayl formati: .*rar
Fayl hajmi: 8.39
Fayl ko'chirish