“Кредитлаш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари”

Qo'shildi 2013-06-03

Мавзунинг долзарблиги. Тарихга назар ташланса, кишилик жамиятининг муайян даврларига ўзига хос ларзалар вужудга келиб, бу ларзалар оқибатида иқтисодий ривожланишнинг янгидан янги муаммолари тадқиқ этилган ва уларнинг ечимларини таъминлаши иқтисодий тараққиётининг янада ўсишига йўл очиб берган. Хусусан, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози ҳам қишилик жамиятига ҳаддан ташқари глобалашув жараёнларининг кучайиб бориши оқибатида вужудга келди. Лекин таҳлиллар кўрсатадики, “Ҳеч кимга сир эмаски, тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг асосий сабабларидан бири бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобииятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги тенглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади” . Тадқиқотлар ва кузатувлар кўрсатадики, XXI асрда юз берган жаҳон молиявий инқирози бир тизимда бошланиб дунёнинг барча қитъаларига шиддат билан тарқалиб бориши билан ажралиб турмоқда. Шу ўринда жаҳон молиявий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётиги таъсири Президентимиз томонидан илмий жиҳатдан тўлақонли тарзда таърифланади. “... тобора чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий инқирози мамлакатимизга таъситр кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушунуш жуда соддалик, айтиш мумкинки, керичиб бўлмас хато бўлар эди. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим Ўзбекистон бугун халқаро мамжамиятнинг ва глобал молиявий иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади” . Ўз навбатида Ўзбекистонннинг глобаллашув жараёнидаги иштироки ҳам ушбу инқироз оқибатларининг маълум даражада иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан дарак беради. Шу нуқтаи назардан ҳам бугунги кун муаммоси тарқалиб бораётган жаҳон молиявий инқирозининг олдини олиш ёхуд таъсирининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва юмшатишга қаратилган.

Muallif: Admin
Nashriyot: QarMII
Fayl formati: .*rar
Fayl hajmi: 60.5
Fayl ko'chirish