“Қишлоқ хўжалигида рақобатбардошликни оширишнинг самарадорлиги” (Қашқадарё вилояти мисолида)

Qo'shildi 2013-05-31

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, Президентимиз томонидан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳар томонлама асосланган йўли ишлаб чиқилди ва унга асосланган ҳолда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Мазкур иқтисодий ислоҳотлар орқали қўлга киритилиши лозим бўлган натижалардан бири - рағбатлантирувчи рақобатчилик муҳитини вужудга келтиришдан иборатлиги кўрсатиб берилди. Чунки, «мулкчилик шакллари турлича бўлган корхоналар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ички ташкилий тизимларини такомиллаштиришга, техника билан қайта қуроллантиришга, фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларни қўллашга мойил бўлишга, кам сарф-харажат қилган ҳолда янада юқори сифатли ва энг арзон нархда маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди. Пировард натижада бу иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиётнинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади».1

Muallif: Admin
Nashriyot: QarMII
Fayl formati: *.rar
Fayl hajmi: 221
Fayl ko'chirish